"Узбекистан Аирвайс" АЖ 2020 йил 21 ва 28 август кунлари Тошкент – Франкфурт - Тошкент йўналиши бўйича чартер репатриация қатновини қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширишни режалаштирди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра:
Тошкент – Франкфурт, Тошкентдан кетиш вақти - 05:45, Франкфуртга қўниш вақти -09:40
Франкфурт - Тошкент, Франкфуртдан кетиш вақти - 11:40, Тошкентга қўниш вақти -20:55
Тошкент – Франкфурт йўналиши бўйича чартер қатновига авиачипталарни "Uzbekistan Airways Sales" Марказий сотувлар офисида 2020 йил 19 август соат 9.30dan бошлаб тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан сотиб олиш мумкин:
- Чет эл фуқаролари учун - пасспорт;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос.
Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз. Сизга чиптада кўрсатилган нархни "Uzbekistan Airways" АЖ филиалининг кассасида тўлаган пулингиз миқдори билан солиштиришни тавсия қиламиз, дейилади хабарда.






