1

"Жуда ғалати". "Uzautomotors" ўзига нисбатан қўзғатилган ишни кўришда қатнашмабди

ЖАМИЯТ 19.08.2020, 12:59
"Жуда ғалати". "Uzautomotors" ўзига нисбатан қўзғатилган ишни кўришда қатнашмабди

Аввалроқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси "Ўзавтомоторс" АЖга нисбатан  “Рақобат тўғрисида”ги қонунчилик талаблари бузилганлиги учун иш қўзғатган эди. 

Мана шу қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилиши керак эди. Бироқ, компаниядан бирор вакил ишни кўришда қатнашмабди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилмоқда. 

"Ўтган сафар “UZAUTOMOTORS” АЖнинг илтимосига кўра ишни кўриб чиқишда танаффус эълон қилинганди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, “UZAUTOMOTORS” АЖ вакиллари бугун ишни кўришда қатнашолмас экан...  

Шунга қарамай Монополияга қарши курашиш қўмитаси комиссияси аъзолари танаффус давомида ҳам “UZAUTOMOTORS” АЖ вакилларининг важларини етарли даражада эшитиб, ўрганиб чиқишганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз ҳам кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблашди. Ва ишни кўриб чиқиш давом эттирилмоқда.  

Маълумот учун “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан автомобиллар таннархи ва нарх қўлланиши асослилиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида текширув ўтказилган эди.  

“UZAUTOMOTORS” АЖнинг ўзи учун муҳим бўлган ишни кўриб чиқишда бирорта вакили ҳам қатнашмаётганлиги жуда ғалати...  

Жараённи кузатиб бормоқдамиз. Кўрамиз!" - дея ёзиб қолдирган Кушербаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1