1

Жулиан Ассанж Туркия ҳарбийларининг Су-24'га ҳужуми сабабини тушунтирди

ДУНЁ 10.12.2015, 19:55
Жулиан Ассанж Туркия ҳарбийларининг Су-24'га ҳужуми сабабини тушунтирди

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж журналистларга Туркия ҳарбий ҳаво кучларининг Россиянинг қиррувчисига ҳужумини мамлакатдаги сиёсий амбициялар билан тушунтириш мумкинлигини маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.

Ассанжнинг сўзларига кўра, 1 ноябрь куни Туркияда бўлиб ўтган сайловлардан олдин мамлакат ҳаво кенгликларида бир сонияга бўлса ҳам пайдо бўлган самолётни уриб тушуриш буюрилган.

«Бу сайловларда ғалаба қозониш учун қилинган эди. Кейин эса ушбу қоидалар бекор қилинмади», — дейди Ассанж.

Бу билан Ассанж Анқарани оқламаётганини, бироқ турклар ҳақиқаттан ҳам сигналлар юборишганини, бироқ бу Россия махсус хизмати томонидан тушунилмаганини маълум қилди.

«Ушбу низо кўпники. Аммо у тез орада изига тушади деб ўйламайман», - дейди Ассанж.

Эслатиб ўтамиз, Су-24 самолёти турк қиррувчиси томонидан 24 ноябрь куни уриб туширилган. Туркия раҳбарияти бу ҳолат учун кечирим сўрашни лозим топмади ва Россия Туркияга нисбатан бир қанча иқтисодий санкцияларни қўллади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1