Sevimli

Пентагон ИД етакчиларидан 3 нафарини йўқ қилди

ДУНЁ 11.12.2015, 10:17
Пентагон ИД етакчиларидан 3 нафарини йўқ қилди

Ироқ шимолий-ғарбига берилган авиазарбалар натижасида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг уч нафар етакчилари йўқ қилинди, деб хабар беради “Lenta.ru” АҚШ коалицияси штаби вакили Стивен Уорреннинг сўзларига таянган ҳолда.

Хусусан, ноябрь ойи сўнггида террорчилик ташкилоти “молия вазири” Абу Салаф ҳалок бўлган эди.

Шу билан бирга Абу Мириам ва Абу Разман аль-Туниси ҳам йўқ қилинган эди. Улардан биринчиси террорчилик ташкилотининг “товламачилик гуруҳи”га бошчилик қилар, иккинчиси жангарилар ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда қурол билан таъминлаш билан шуғулланар эди.

Уоррен уларни тириклай қўлга олиш имкони бўлмаганини таъкидлади. Уч етакчи ҳам Талль-Афар шаҳри чегарасида йўқ қилинган.

АҚШ бошчилигидаги 65 та мамлакатдан таркиб топган коалиция Ироқ ҳудудини бомбардимон қилиш билан шуғулланади ва курд кучларини қўллаб-қувватлайди.  

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, Суриядаги террорчиларга нисбатан авиазарбалар бермоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+27.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1