1

“Ислом давлати”нинг даромади ҳисоблаб чиқилди

ДУНЁ 11.12.2015, 10:53
 “Ислом давлати”нинг даромади ҳисоблаб чиқилди

АҚШ молия вазирлиги томонидан “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти сармояси ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

АҚШ ғазнаси бош мутахасиси Адам Шубиннинг сўзларига кўра, террорчилик ташкилотининг маблағи бир ярим миллиард долларга тенг.

“Улар Ироқ ва Сурияда қўлга олинган сейфлардаги ярим миллиард доллардан бир миллиард долларгача бўлган маблағга эгалик қилади, қолган 500 миллион доллар пул қора бозорга нефть сотиш эвазига орттирилган”, —деди Шубин.

У шунингдек, террорчиларнинг одамларни қўрқитиш ва қийноққа солиш орқали ҳам пул ишлаганини айтиб ўтди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1