АсосийJamiyat

Янгийўл шаҳри ва туманида «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг бир гуруҳи қўлга олинди

'Янгийўл шаҳри ва туманида «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг бир гуруҳи қўлга олинди'ning rasmi

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Янгийўл шаҳри ва туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» оқимининг бир нечта аъзоларидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахслар Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган ҳолда жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Улар ўз навбатида Янгийўл шаҳар ва туманида яшовчи яқин танишларини ҳам шу йўлга даъват қилган ҳолда, Суриядаги «Тавҳид ва Жиҳод» катибаси Халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда ИИВ фуқароларни юқорида қайд этилгани каби террористик ташкилот аъзоларининг чақирувларига алданиб, жиноят кўчасига кириб қолмасликка чақиради.

    Бошқа янгиликлар