Жаноб Мунир Мамедзаде ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги раҳбари лавозимида иш фаолиятини бошлади.
Сўнгги уч йил давомида у ЮНИCЕФнинг Қирғизистондаги вакили ўринбосари сифатида ишлаган, ЮНИCЕФ дастурларини бошқариш, мазкур ташилотдаги ҳамда БМТ тизимидаги тармоқлараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича масъул бўлиб, дастурларни бошқариш гуруҳининг раиси вазифасини бажарган. У ЮНИCЕФнинг Озарбайжон, Молдова, Непалдаги ваколатхоналарида, шунингдек Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ваколатхонасида ишлаган.
ЮНИCЕФдаги меҳнат фаолиятидан аввал жаноб Мунир Мамедзаде турли соҳаларда бир қатор лавозимларда, хусусан ёшлар масалалари бўйича йирик нодавлат ташкилотининг ижрочи директори, Озарбайжонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасининг халқаро бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. У инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, ёшлар ва ривожланиш соҳаларида 20 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга.
Жаноб Мунир Мамедзаде Москва Давлат Очиқ Университетини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. У Швейцариянинг Фрибург Университетида таълим олиб, болалар ҳуқуқлари соҳасидаги илғор дастур бўйича магистр даражасига эга бўлган.
Мунир Мамедзаде Озарбайжон фуқароси. Инглиз, рус ва турк тилларини яхши билади. Оилали, 11 ёшли ўғли бор.






