Эртага, 22 августдан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКА залида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.
️Унга кўра, эртадан, яъни 22 августдан бошлаб ДТМнинг сайти орқали ҳар бир абитуриентнинг шахсий кабинетида абитуриент рухсатномаси қўйилади. Ҳар бир абитуриентнинг рўйхатдан ўтганда кўрсатган телефон рақамига бу ҳақда SMS-хабар юборилади.






