АсосийJamiyat

Қўқон кўчаларини исириқда дезинфекция қилган машина ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилди

'Қўқон кўчаларини исириқда дезинфекция қилган машина ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилди'ning rasmi

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри кўчаларини исириқ ёздамида дезинфекция қилинаётгани ҳолати акс этган видео тарқалди. Мазкур лавҳалар жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинди. Шундан сўнг Қўқон шаҳар ҳокимлиги вазиятга муносабат билдириб, Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК  ходимлари ушбу ҳаракатларни ўзаро ҳазиллашиб амалга оширганини маълум қилган эди. Айни пайтда Фарғона вилояти ИИБнинг хабар қилишича, мазкур юк машинаси ҳайдовчисига нисбатан баённома расмийлаштирилган.

"Фарғона вилояти Ички ишлар бошқарамаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, ушбу автотранспорт воситаси Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУКга қарашли эканлиги аниқланди.

Йўл ҳаракати қоидаларининг 156-бандини бузиб, одам ташишга мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида йўловчи ташиганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар