Sevimli

Орангутан иштирокидаги видеоролик 2 кун ичида 2,7 миллион марта кўрилди

ДУНЁ 11.12.2015, 16:16
Орангутан иштирокидаги видеоролик 2 кун ичида 2,7 миллион марта кўрилди

Интернет фойдаланувчилари YouTube`га ҳайвонот боғидаги орангутаннинг кичик фокусга муносабати акс этган видеороликни жойлаштирди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Видеороликни икки кун ичида 2,7 миллион марта томоша қилинган.

Роликда ҳайвонот боғига ташриф буюрган киши маймунга кичик фокус намойиш қилади.  Бунда у стакан ичига кичик шарчани солади, сўнг уни кўздан йироқлаштириб, сездирмасдан стакан ичидаги шарчани олиб қўяди.

Орангутан стакан ичидаги шарчанинг йўқлигини сезиб, бироз довдирайди. Кейин эса ерга ётиб олиб кула бошлайди.

Ҳайвонларнинг кулгули кўриниши акс этган видеороликлар бир неча маротаба “хит” бўлган.  Масалан, ноябрь ойида ҳам горилла иштирокидаги видеоролик бир кунда миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+38.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10911.01
USD -11.02
11237.25
EUR -51.76
178.94
RUB -1.37
1