АсосийЖамият

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 5 йўналишдаги қатновларга чегирмалар эълон қилди

 Махсус тариф 2016 йилнинг 10 январидан 29 февралига қадар амалда бўлади, деб хабар б...

 Махсус тариф 2016 йилнинг 10 январидан 29 февралига қадар амалда бўлади, деб хабар беради “uz24.uz” компания матбуот хизматига таянган ҳолда. 

Чегирмалар Жануби-Шарқий Осиё йўналишлари ва Бирлашган Араб Амирликларига амалга ошириладиган қатновлар учун амал қилади:

Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент – 735 евро;

Тошкент – Бангкок – Тошкент – 770 евро;

Тошкент – Сингапур – Тошкент – 813 евро;

Тошкент – Шаржа – Тошкент – 741 евро;

Тошкент – Дубай – Тошкент – 786 евро.

Компания матбуот хизмати маълумотларига кўра, арзонлаштирилган нархдаги авиачипталар сотувга чиқарилган. Тарифлар бир ойлик ҳисобланади, ўринлар сони чекланган.

    Бошқа янгиликлар