Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 август соат 17:00 ҳолатига берган маълумотига кўра, 3 киши коронавирусдан вафот этган.
Бири бухоролик 65 ёшли К.К. (эркак), у Тошкент шаҳрида даволанган. Иккинчиси, фарғоналик 59 ёшли Ф.Т. (аёл), у Тошкент вилояти Зангиота туманидаги кўп тармоқди юқумли касалликлар шифохонасида даволанган. Учинчиси, пойтахтлик 29 ёшли Б.Л. (эркак).
Қайд этиш керак, вазирликнинг ушбу маълумотидаги вафот этган беморлардан бири, яъни "Тошкентда даволанган бухоролик 65 ёшли К.К. (эркак)" -- Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловдир. Унинг вафоти ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
К.Камоловда коронавирус инфекцияси 25 июль куни тасдиқланган ва у пойтахтда даволаш муолажаларини олиб келаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мирзо Улуғбек туманида яшаган 75 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 36 ёшли Ф.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани хабар қилинганди.






