АсосийЖАМИЯТ

18 ёшли йигит маст ҳолда автомобиль бошқариб ЙТҲ содир этди. 19 ёшли йўловчи йигит қурбон бўлди

Жорий йилнинг 20 август куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Ш.Руставелли...

'18 ёшли йигит маст ҳолда автомобиль бошқариб ЙТҲ содир этди. 19 ёшли йўловчи йигит қурбон бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 20 август куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Ш.Руставелли кўчасида “Ласетти” русумли автомашина йўлни ажратувчи бўлагида ёритиш чироқлари ўрнатилган темир симёғочга урилган. 

Машина рулида 2002 й.т. Ш.А. бўлган ва у маст ҳолда ҳаракатланган, оқибатда бошқарувни йўқотган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилди. 

ЙТҲда ушбу автомобиль йўловчиси 19 ёшли И.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Яна бир 19 ёшли Қ.К. ҳамда автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.  

Суратлардан кўриш мумкинки, “Ласетти” автомобилига қаттиқ шикаст етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан маст ҳолатида машина бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қолади.

    Бошқа янгиликлар