Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шу муносабат билан у Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
Аввал Сирдарё вилоятига Эркинжон Турдимов раҳбарлик қилган. У ўтган ҳафта Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва фан вазири этиб тайинланганди.
Маълумот учун, Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августидан 2022 йил июлига қадар Президент Администрацияси раҳбари лавозимида фаолият юритган.






