2020 йил 22 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан 2 бемор вафот этди.
ССВ маълумотига кўра, қурбонларнинг бири Юнусобод туманида яшаган 78 ёшли Р.А. (эркак), иккинчиси 67 ёшли Р.А. (аёл).
Бугун соат 17:00 ҳолатида 3 киши коронавирусдан вафот этганди. Улардан бири Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов. Марҳум 65 ёшда бўлиб, инфекция 25 июль куни тасдиқланган ва пойтахтда даволаш муолажаларини олиб келаётган эди.
Бугун соат 10:00 ҳолатида эса 2 нафар коронавирусга чалинган бемор ўлими қайд этилди.






