Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видеода жуда ҳам аянчли ҳолатни гувоҳи бўлдик.
Унда эркак аёл кишини шавқатсизларча тепкилаётгани акс этган. Видеода бошқа бир аёл уларни ажратишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Аммо бу уриниш фойда бермаяпти. Ит ҳам хонадон бекасини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Аммо аёлнинг эрида ҳайвончалик инсоф йўқлигини кўриб турибсиз.
Zamon информацион - таҳлилий дастурининг ахборот телеграм каналига келган маълумотларга кўра, воқеа Самарқанд вилоятида юз берган. Қиз 16 ёшида турмуш қурган. Ҳозирда 25 ёшда. Аёл ўз турмуш ўртоғи томонидан калтакланган. У узоқ муддатдан буён шундай яшаб келмоқда. 2 нафар фарзанди бор.
Ушбу воқеадан аввал ҳам аёл турмуш ўртоғи томонидан аёвсиз калтакланган. Натижада оғир тан жароҳатлари олган. Бир қўли цинган. Қўшнилари берган маълумотларга кўра, аёл умуман остона хатлаб кўчага чиқа олмайди. Шунингдек, у ва фарзандлари «ювинди» овқатларни тановвул қилишади.
Мазкур ҳолат бўйича расмийлардан муносабат кутиб қоламиз.






