1

Ироқ Туркияни БМТ Низомини бузганликда айблади

ДУНЁ 12.12.2015, 10:59
 Ироқ Туркияни БМТ Низомини бузганликда айблади

Ироқ Туркия қуролли кучлари устидан БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига шикоят қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Боғдод расмий хатида БМТ Низомини қўпол равишда бузиш дея баҳолаётган Туркия қўшинларининг ўз ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетилишини сўраган.

Расмий мурожаатни қабул қилганлиги тўғрисидаги маълумотни БМТнинг АҚШдаги доимий вакили Саманта Пауэр ҳам тасдиқлаган.

“Биз Туркиянинг ҳатти-ҳаракатларини Ироқ давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳамда БМТ Низомини қўпол равишда бузиш дея баҳолаймиз”, — дейилади расмий хатда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1