АсосийJamiyat

Зоир Мирзаев Россияда чиқинди йиғиб, онасини боққан 11 ёшли болага 20 млн пул ва ўқув қуроллари совға қилди

'Зоир Мирзаев Россияда чиқинди йиғиб, онасини боққан 11 ёшли болага 20 млн пул ва ўқув қуроллари совға қилди'ning rasmi

Эсингизда бўлса Исломбек исмли боланинг Россияда чиқинди йиғиб, онасини боқаётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Кейин бу оила яхши инсонлар кўмагида Ўзбекистонга қайтарилганди. Шундан сўнг Исломбекнинг отасидан онаси Шаҳноза Жалоловага ундирилмай қолган 5 миллион 270 минг 808 сўм алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.​

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Россия давлатида чиқинди йиғиб, онасини боққан шаҳрисабзлик 11 ёшли Исломбек исмли 20 миллион сўм пул ҳамда Исломбек ва унинг опасига ўқув қуроллари совға қилган. Бу ҳақда ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилган. 

Бу саҳоват тадбири «ҳокимнинг бир куни» лойиҳаси доирасида амалга оширилган.

Зоир Мирзаев «ҳокимнинг бир куни» лойиҳаси доирасида 21 август, жума куни Исломбекнинг оиласига 20 миллион сўмдан ташқари, ошхона мебели, шунингдек, Исломбек ва опаси учун ўқув қуроллари совға қилди. Ҳокимнинг топшириғига кўра, бу оилага янги қурилаётган уйлардан бошланғич тўлови тўланиб, уй ҳам бериладиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар