Aмериканинг Массачусетс штатидаги Спрингфилд шаҳрида супермаркетда бир кимса харидорларни қучоқлаб, уларга коронавирус инфекциясини юқтирганлигини айтган. Ҳозирда полиция шаҳар бўйлаб бу фуқарони қидирмоқда. Бу ҳақда New York Post`га таяниб, ntv.ru ёзмоқда.
Мазкур шахс қора футболка ва ниқобда бўлган. У шаҳардаги Walmart номли супермаркетда айланиб юриб, харидорларни бирма-бир қучоқлаб чиққан. Сўнг “Мен Covid-19 га чалинганман. Мана сизни қучоқладим ва сизга ҳам юқтирдим. Энди сизда ҳам CОVID-19 бор", — деган ва қочиб кетган.
Ҳозирги вақтда полициячилик бу америкаликни қидиришга тушган. У одамларга тажовуз қилишда, таҳқирлашда ва таҳдид қилишда айбланмоқда. Гумонланувчи чиндан ҳам касалликка чалинганми ёки бу шунчаки ҳазилми, ҳозирча номаълум. Маҳаллий полиция вакили Райан Уолш бу одамнинг хатти-ҳаракати жиноят эканлигини айтди ва буни дўкон миналаштирилганлиги тўғрисида ёлғон хабар бериш билан таққослади, дейилади хабарда.






