Sevimli

Актёрлар Роберт де Ниро ва Вин Дизель Россия фуқаролигини олиши мумкин

ДУНЁ 12.12.2015, 11:10
 Актёрлар Роберт де Ниро ва Вин Дизель Россия фуқаролигини олиши мумкин

Асли Япониялик бўлган АҚШда яшовчи актёр Кэри-Хироюки Тагава икки ҳамкасбининг Россия фуқаролигини олиш истагини билдирганини маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Акётр LifeNews нашрига берган интервьюсида гап ҳамкасблари Роберт Де Ниро ва Вин Дизель ҳақида кетаётганини ошкор қилган.

“Мен сизга бир сирни ошкор қиламан, Вин Дизель ва Роберт Де Ниро ҳам Россия фуқароси бўлишни хоҳлайди”, —  деди 65 ёшли актёр.

Тагаванинг ўзи ҳам бундай олдин Россия фуқаролигини олиш истагини билдирган эди. Бундай қарорга у Егор Барановнинг “Иерей-сан” фильмида суратга тушгандан сўнг келган эди.

23 ноябрь куни Вин Дизель ўзининг Instagram`даги саҳифасида Россияга меҳри бўлакча эканлигини айтиб ўтган.

2013 йилда француз актёри Жерар Депардье ҳам Россия фуқаролигини олган эди.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+30.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10922.03
USD 17.74
11289.01
EUR 136.1
180.31
RUB 0
1