АсосийDunyo

Туркиянинг шимоли-шарқида ҳалокатли тошқин: Тўрт киши вафот этди, 12 киши бедарак йўқолди

'Туркиянинг шимоли-шарқида ҳалокатли тошқин: Тўрт киши вафот этди, 12 киши бедарак йўқолди'ning rasmi

Туркия шимоли-шарқида кучли сув тошқини натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, 12 киши бедарак кйўқолди. Кучли ёмғирлар туфайли Гиресун вилоятида тошқин ва сел келгани айтилмоқда.

Ҳалок бўлганлар орасида жандармерия ходими ҳам бор, унинг яна беш нафар ҳамкасби эса бедарак кетди. Маълум бўлишича, уларнинг остидаги кўприк қулаб тушган. 

Ҳозирда ҳудуддаги барча йўллар ёпиб қўйилган. Шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланишнинг умуман иложи йўқ, сув йўлларни қутурган дарёга айлантириб юборган. Одамлар вертолёт ёрдамида эвакуация қилинмоқда. Туркия ички ишлар вазири воқеа жойига етиб бориб, аҳоли билан мулоқот қилган.

    Бошқа янгиликлар