Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланганлиги бекор қилинди. Бу ҳақда ЎзА ёзди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаш муолажаларини тугатиб, саломатлиги тикланган ҳолда ўз иш фаолиятини давом эттиришни бошлагани хабар қилинган эди.






