Россияда меҳнат мигрантлари ҳаракатларини назорат қилиш имконини берувчи рўйхатга олиш ва хабардор қилиш платформаси жорий этилади. Бу ҳақдаТашқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Платформа учун 200-500 млн рубль сарфланади ва у давлат хизматлари портали билан интеграция қилинади. Мазкур хизматдан мобил илова орқали Россия ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Платформа чет эл фуқароларининг ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва идоралар уларга электрон давлат хизматларини кўрсатиш учун ўзаро маълумотлар алмашиш имкониятига эга бўлади.
Мутахассисларга кўра, мигрантларни мониторинг қилишнинг амалдаги тизими мамлакатга кириш-чиқиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларга асосланади. Aммо янги тизимда уларнинг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишининг кузатишилиши халқаро ҳужжатлар, хусусан, Шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг Европа регламентига кўра, ноқонуний бўлиши мумкин.






