Sevimli

Камерундаги теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 12.12.2015, 12:24
Камерундаги теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Камерун шимолидаги Колофат шаҳрида теракт юз берди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, худкуш террорчининг ўзини портлатиб юбориши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган. Ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, терактда “Боко Харам” террорчилик гуруҳи жангариларининг қўли бор.

Махсус хизмат ходимлари ҳужумни аслида икки террорчи содир этиши режалаштирилганини аниқлаган. Портлаш бўлган ҳудудда яна бир ишламай қолган портловчи мослама топилган. Уни портлатиши керак бўлган террорчи эса воқеа жойидан қочиб кетган.

Мамлакат алоқа вазири Исса Чирома Бакари ҳам терак ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган ҳолда, унинг оқибатида камида 27 киши жароҳатланганини таъкидлаган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10875.37
USD -10.63
11079.83
EUR -54.37
181.48
RUB 1.02
1