АсосийDunyo

Ливан полицияси Қаддофийнинг ўғирланган ўғлини озод қилди

Ливан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари собиқ Ливия раҳбари Муаммар Қаддофийнинг ўғирланган ўғли Ганнибал Қаддофийни Байрутга етказди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Қаддофий Байрутдан 80 километр узоқликдаги Баалбек шаҳрига яшириб қўйилган эди. Уни ўғирлаган террорчиларнинг қайси гуруҳга мансублиги ҳозирда ўрганилмоқда.

Ганнибал Қаддофий 11 декабрь куни Байрут шаҳрида рафиқасини кўриш учун келганида ўғирлаб кетилган эди. Аввалроқ собиқ Ливия етакчисининг ўғли Ливандаги шиалар ҳаракати “Амаль” томонидан ўғирлангани айтилган эди.

    Бошқа янгиликлар