Социология фанлари бўйича фалсафа доктори Азизов Улуғбек Ботирович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
Улуғбек Азизов 2016 йилдан ҳозирга қадар ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази директори – проректор лавозимида фаолият юритиб келган.
Маълумот учун: У бакалавриатни 2000 йилда шу университетда тамомлаган. 2009 йилда Япония Цукуба университети магистратурасида таҳсил олган. 2015 йилда Германиянинг Эрфурт университетида фалсафа доктори (PhD) ишини ёқлаган.






