АсосийJamiyat

Тошкентда 70 ёшдан ошган икки бемор вафот этди

'Тошкентда 70 ёшдан ошган икки бемор вафот этди'ning rasmi

 Чилонзор туманида яшаган 79 ёшли В.Я. (эркак), Олмазор туманида яшаган 73 ёшли М.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, деб хабар бермоқда ССВ.

Шу билан бирга Тошкент шаҳрида 428 нафар, Тошкент вилоятида 115 нафар, Самарқанд вилоятида 13 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 36 562 (+579) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 199 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар