АсосийJamiyat

Марғилонда 2 нафар 22 ёшли йигит ЙТҲда ҳалок бўлди

'Марғилонда 2 нафар 22 ёшли йигит ЙТҲда ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 август куни соат соат 01:00 ларда, Фарғона  вилояти, Марғилон шаҳар, Ҳиёбон кўчасидан ўтган кўприк устида ҳайдовчи 1998 й.т. А.Р. “Кобальт” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида рул бошқарувини йўқотиб, ажратиб турувчи бордюр устидан харакатланиб ўтиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1986 й.т. Ш.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомобиль билан тўқнашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли А.Р. воқеа жойида ва йўловчиси 22 ёшли М.Ғ. шифохонада вафот этишган. “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Ш.А., йўловчилари 46 ёшли Х.М. ва 30 ёшли А.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан 26 август куни Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

 

    Бошқа янгиликлар