АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари гриппга қарши бепул эмланади

'Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари гриппга қарши бепул эмланади'ning rasmi

Шу йилнинг 1 октябрига қадар Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич бўлинмаларини, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда  гриппга қарши бепул эмланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Президентимизнинг шу йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тегишли мутахассислар ҳар бир таълим ва соғликни сақлаш муассасасида ходимларни эмлаш чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, бу қарорда шу йилнинг сентябрь ойида:

-моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган;

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи;

-ногиронлиги бўлган.

16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар