АсосийJamiyat

Наманганда "Спарк" ариққа тушиб кетди

'Наманганда "Спарк" ариққа тушиб кетди'ning rasmi

26 август куни соат 11:00 ларда, Наманган вилояти, Наманган тумани ҳудудидан ўтувчи “Наманган-Тошбулоқ-Шаханд” автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган И.Х. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб, ариққа ағдарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Натижада тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

 

    Бошқа янгиликлар