АсосийJamiyat

Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

'Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори ва тиббиёт воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларининг ўз вақтида олди олинмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро А.Б.га тегишли “Нексия” русумли автомашина белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида чет давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 17 миллион сўмлик вирус блокаторлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар