1

Автомобиль йўлига машина ойнасидан мева пўстлоғини ташлаган аёлнинг ушбу иши қораланди

ЖАМИЯТ 14.12.2015, 13:04
Автомобиль йўлига машина ойнасидан мева пўстлоғини ташлаган аёлнинг ушбу иши қораланди

Тошкентда автомобиль йўлида кетаётган аёл машина ойнасидан мандарин пўстлоқларини ташлаб юборди. Бу ҳақда “Uz24.uz”  “Водители Ташкента” гуруҳи маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, мева пўстлоқларини йўлга ташлаган аёл қора рангли “Ласетти”да йўловчи сифатида кетаётган бўлган. “Самарқанд Дарвоза” супермаркетининг ёнида бўлган воқеа. Бир килограмм ахлатни кўзни юммасдан ойнадан ташлаб юборилишини биринчи кўришим”, - дейди муаллиф.

Хабарга кўплаб фойдаланувчилар изоҳ қолдиришди. Кимдир бу каби хабарни интернет тармоғига жойлагандан кўра, воқеа пайтидаёқ ўша аёлга танбеҳ бериш кераклигини айтса, яна кимдир, аксинча, бундай хабарлар ибрат бўлишга хизмат қилишини ёзган.

Изоҳ қолдирган фойдаланувчилар ҳақиқатдан ҳам ҳайдовчиларнинг ёки йўловчиларнинг йўлларда машина ойнасидан турли ахлат ва елим идишларни ташлаб юборишган ҳолатларга гувоҳ бўлишганини таъкидлашган.

Фойдаланувчилардан бири Ободонлаштириш бошқармаси ишчиларининг меҳнатини қадрлашга чақирган бўлса, бошқаси кўчада шунга ўхшаш ҳолатлар рўй берганда, уни видеорегистраторларга ёзиб олиб, судга бериш мумкинлигини ва Маъмурий жавобгарлик кодекси буйича жарима солинишини эслатиб ўтган (123-модда. Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш; Поездларнинг вагонлари, автомобиль ва шаҳар электр транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади).

Аксарият фойдаланувчилар аёлнинг ушбу ишини қоралашди. Улардан бири эса “мандарин пўстлоғини елим халтага йиғиб, уйга олиб келиб, гўштқиймалагичдан ўтказиб, ширинлик тайёрласа бўларди”, дея киноя ҳам қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1