АсосийJamiyat

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар ҳақида қаердан маълумот олиш мумкин?

'Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар ҳақида қаердан маълумот олиш мумкин?'ning rasmi

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими ташкил этилиб, унга 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

Стадион ёки хиёбоннинг расми;

Ҳудудга кириш жойлари;

Стадион ёки хиёбон номи;

Стадион ёки хиёбон манзили;

Сектор рақами;

Тест топширадиган гуруҳлар;

Стадион ёки хиёбоннинг гоогле харитадаги геолокацияси.

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар:

Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, ўша ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар