АсосийJamiyat

Тор кўчада тўйдан юк ортиб чиққан ҳайдовчи тўйдан чиққан маст пиёдани уриб юборди

'Тор кўчада тўйдан юк ортиб чиққан ҳайдовчи тўйдан чиққан маст пиёдани уриб юборди'ning rasmi

Тўйлар бошландию, тўйлар билан айримларнинг спиртли ичимлик таъсиридаги хатти-ҳаракатлари ҳам бошланди. Жумладан Самарқандда хурсандчилик билан бошланган тўйнинг охири азага айланди. Тўйдан юк ортиб чиққан автомобиль тўйдан сархуш қайтган кишини уриб юборди. Бу ЙТҲ 43 ёшли фуқаронинг ўлими билан тугади. Бу ЙТҲ ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 26 август куни соат 00:50 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани “Қамчинон” маҳалласи, ички тор кўчаси, рақамсиз уй олдида, ҳайдовчи, 1993 й.т. Ф.Ф. “Зил-1360” русумли юк автомобилини орқага бошқараётиб, ортида ҳаракатланиб кетаётган маст ҳолдаги пиёда, 1977 й.т. Д.Т.ни автомобилнинг чап орқа шиналари билан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, 43 ёшли пиёда Д.Т. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан 26 август куни Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, юк автомобиль ҳайдовчиси ушбу кўчадаги хонадондан тўй-хашам жиҳозларини ортиб кетаётган, маст пиёда эса тўйдан маст ҳолда чиқиб кетаётган бўлган. Ҳайдовчи бир йил давомида икки маротаба қоидабузарлик содир этгани айтилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини орқага бошқарган вақтларида эҳтиёткор бўлишларини, пиёдалар маст ҳолда ўз ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар