АсосийJamiyat

Мингга яқин юртдошимиз махсус поездда Россиядан олиб келинди

'Мингга яқин юртдошимиз махсус поездда Россиядан олиб келинди'ning rasmi

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошларимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган.

Мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда йўл-патруль хизмати автомашиналари кузатуви остида карантин зоналарига етказилди.

    Бошқа янгиликлар