АсосийJinoyat

Дизайнер Нариман Григоряннинг қотили 18 йилга қамалди

'Дизайнер Нариман Григоряннинг қотили 18 йилга қамалди'ning rasmi

Жорий йил бошида, 14 январь куни машҳур дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилгани хабар қилинган эди. 

Айни пайтда Олий суд Матбуот хизматининг маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида фуқаро Нариман Алимджанов (дизайнер Нариман Григорян) ни қасддан ўлдирганликда айбланган судланувчи Б. Буркитбаев (1996 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

2020 йил 14 августдаги суд ҳукмига кўра, Б. Буркитбаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.  

Б. Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Бошқа янгиликлар