АсосийJamiyat

Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

'Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бугун, 28 август куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Айни пайтда Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Президент Фармони ўқиб эшиттирилди.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Бухоро вилояти собиқ ҳокими Карим Камолов 65 ёшида коронавирус хасталиги сабаб оламдан ўтди.

Сал аввал, Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирали Ҳамроевнинг Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги ҳақидаги хабарлар рад этилган эди.

    Бошқа янгиликлар