Британиялик олимлар олиб борган тадқиқотнинг дастлабки натижаларига кўра, ҳашаротларни ҳайдаш учун ишлатиладиган спрейлар таркибидаги ситриодиол деб номланган кимёвий модда коронавирусни ўлдиришга қодирдир. Бу ҳақда Таржумон ёзмоқда.
Британия Мудофаа вазирлигининг лабараториясида фаолият олиб борувчи олимларнинг айтишича, ҳашаротларга қарши қўлланиладиган кўплаб спрейлар таркибида мавжуд бўлган ситриодиол моддасини вирус билан суюқликка аралаштирилганда ва текширувлардаги юзага бу иккисини суртилганда стриодиолнинг вирусни йўқ қилиш хусусияти аниқланган.
“Вируснинг эритмасини Mosi-guard деб номланган спрей билан ёки танлаб олинган компонентлар билан аралаштирилганда CОVID-19 нинг камайиши юзага келди. Mosi-guard кўпроқ қўшилганда вирус катта миқдорда камайди ва қайта тикланолмайдиган ҳолатга келди” дейилади тадқиқот натижаларида.
Ситриодиол моддаси ситриодора дарахтининг барги ва шохларидан олинадиган ёғдан тайёрланади. Бу дарахт Осиё, Жанубий Америка ва Африкада ўсади. Ситриодиол моддасининг коронавируснинг бошқа турларини ўлдириши аллақачон маълум бўлган.
Мудофаа вазирлиги мазкур тадқиқот коронавирусни ўрганиб, бу муаммога ечим излаётган бошқа илмий ташкилотлар учун асос бўлиб хизмат қилишини маълум қилган.
“Бизнинг лабаротиямиз олимлари шуни умид қилишмоқдаки, бу тадқиқотдан олинган натижалар бошқа ташкилотларнинг илмий изланишларини ривожлантириш учун трамплин вазифасини бажариб беради. Шунингдек, кейинги илмий изланишлар бизнинг ушбу тадқиқотимизни ҳам тасдиқлашига умид қилиб қоламиз” дейилади Мудофаа вазирлиги лабараториясининг берган баёнотида.






