АсосийСОҒЛИҚ

Қандай белгилар пайдо бўлса, коронавирусга чалинган бемор албатта шифохонага ётқизилиши керакми?

Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:Хавотирланиш ва шифокорга мурожаа...

'Қандай белгилар пайдо бўлса, коронавирусга чалинган бемор албатта шифохонага ётқизилиши керакми?'ning rasmi

Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Хавотирланиш ва шифокорга мурожаат қилиш учун қуйидаги симптомларни инобатга олиш лозим:  

  • Ҳансираш (ҳаво етмаётганлигини сезиш) — нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;
  • Тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;
  • Қоннинг кислород билан таъминланиши 90% дан паст бўлиши (бу кўрсаткич пульсоксиметр ёрдамида аниқланади);
  • Қон босимининг тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90 дан паст ёки 220 дан юқори);  
  • Юрак уришининг тезлашиши — пульс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;
  • Беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;
  • Қўшимча хавф омиллари: ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар — диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйраклар сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши.
  • Оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея.

 Бу ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиб, бемор стационарга юборилиши лозим.

    Бошқа янгиликлар