Сардоба тошқини вақтида оқиб кетиб, бедарак йўқолган Миллий гвардиянинг махсус вазифаларни бажарувчи отряди гуруҳ мутахассиси, оддий аскар Ҳазрат Суюнов президентнинг 28 августдаги фармонига мувофиқ «Жасорат» медали билан тақдирланди.

1992 йилда туғилган Суюновни қидириш ишлари Қозоғистон ҳудудида ҳам олиб борилган эди. Твиттерда кимдир, июлдамикин, ота-онаси ҳали ҳам Сардобадан кетмай, фарзандини қидириб юргани ҳақида ёзган эди, деб ёзмоқда Муҳрим.
Шунингдек, Сардоба тошқини вақтида оқиб кетиб, ҳалок бўлган Миллий гвардиянинг бошқа ходими Ҳусниддин Суяров (Сардоба фожиасида олти киши ҳалок бўлган) Наманганда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қизни қутқариб, ўзи чўкиб кетган Миллий гвардия ходими Абдулҳоди Абдулвоҳидов ҳам «Жасорат» медали билан тақдирланган. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Есемурат Кайпназаров ҳам вафотидан сўнг мукофотланган.






