АсосийЖАМИЯТ

Бош прокурор аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди

Бугун Бош прокурор раҳбарлигида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳа...

'Бош прокурор аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди'ning rasmi

Бугун Бош прокурор раҳбарлигида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ҳудудий прокурорлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Унда аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш, мазкур соҳада мавжуд амалиёт ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Пандемия даврида аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини, бозорларда маҳсулотлар хилма-хиллиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш вазифасига прокуратура органларининг энг асосий куч ва воситаларини жалб этиш белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларининг ташкил этилиши аҳволини ўрганиш бўйича Бош прокуратура ва Департамент ходимларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ олдига аниқ вазифалар қўйилди. Хусусан, ишчи гуруҳ аъзоларига ҳудудий прокуратура органлари билан биргаликда қисқа муддатда барча ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини ташкил этиш борасида мавжуд амалиёт ва муаммоларни чуқур таҳлил қилиш топширилдию.

Шунингдек, йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар, бу соҳада мутасадди идоралар масъулиятини ошириш ҳамда қатъий назорат тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан ҳудудий прокурорларнинг тушунтиришлари, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Жойлардаги прокурорлар ва Департаментнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари зиммасига 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсуми давомида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга доир вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилди.

    Бошқа янгиликлар