Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ИИБ бошлиғи подполковник Омадбек Акбаровнинг ташаббуси билан бўлим ходимлари ҳамда ҳомийлар яшаш уйи йўқ, якка-ёлғиз фуқаро И. Мамаевга 1.5 сотихли ер майдонига 2 хонали уй қуриб беришди. Бу ҳақжа Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида айтилмоқда.



Қувончли воқеа муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда туман ҳокимлиги мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Ушбу уй И.Мамаевга байрам совғаси сифатида топширилди.






