АсосийSalomatlik

Коронавирусдан тузалиб, йўталдан қутула олмаётганлик сабаби айтилди

'Коронавирусдан тузалиб, йўталдан қутула олмаётганлик сабаби айтилди'ning rasmi

Шифохонадан чиқдим, лекин йўтал безовта қилаяпти. Менга лазолван дориси билан ингаляция қилиш кераклигини айтишди. Шу тўғрими?

АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова мазкур саволга жавоб берди: 

— Баъзида беморлар қайта тикланиш жараёнини ўзлари орқага сурадилар, чунки йўтал тез кетмаганлиги сабабли муколитик (лазолван)  ёрдамида ингаляция оладилар.  

Бироқ биз бундай даволашни тавсия этмаймиз. Чунки муколитиклар йўтални кучайтиради ва яна нафас олиши сиқаётганга ўхшаш ҳолатни келтиради. Шифокорлар минерал сув ва физиологик эритма билан олишни тавсия этадилар. Лекин барчаси шифокор тавсияси ва назорати  билан  қилиниши керак.

    Бошқа янгиликлар