Мамлакатмизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати “Бурж Халифа”да Ўзбекистон байроғи 2020 йил 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45да 1 минут давомида намойиш этилади.
Ўтган йили Ўзбекистоннинг мустақиллик кунида ҳам худди шу бинода байроғимиз чироқларда акс этган эди.






