Давлат тест марказининг расмий телеграм канали абитуриентлар диққатига муҳим эслатмани айтиб ўтди.
"Ҳурматли абитуриентлар!
2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилаётганлиги сабабли, абитуриентлар хоҳишига кўра, тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишлари мумкин.
Давлат тест маркази барча абитуриентларга муваффақият тилайди!" дейилади ДТМ хабарида.






