АсосийЖАМИЯТ

Навоийда ҳайдовчи ухлаб қолиб автомобиль бошқарувсиз қолди. Натижада...

1 сентябрь куни соат 12:18 ларда, Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудида “Зарафшон-Навоий...

'Навоийда ҳайдовчи ухлаб қолиб автомобиль бошқарувсиз қолди. Натижада...'ning rasmi

1 сентябрь куни соат 12:18 ларда, Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудида “Зарафшон-Навоий” йўналишида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Е.Б. “Нексия” русумли автомобилни бошқараётиб, чарчоқ оқибатида ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 2010 йилда туғилган Г.Н. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан  дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. Сизнинг қоидабузарлигингиз кимнингдир ўлимиги ёки бутун умр ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар