АсосийSalomatlik

Яна бир хавфли эпидемия яқинлашмоқда

'Яна бир хавфли эпидемия яқинлашмоқда'ning rasmi

Платформанинг ёзишича, юқоридаги гап, яқинлашиб келаётган яна бир хавфли эпидемия --- грипп ҳақида. Ҳар ҳолда, шифокорлар шундан бежиз огоҳлантирмаётган бўлса керак.

Хусусан,  жаҳон соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари ҳар бир одам гриппга қарши вакцина олишини таъминлаш ҳаракатида. Мақсад коронавирус забт олган бир вақтда грипп мавсумини нисбатан беталафот ўтказиш! Чунки бу йилги грипп кекса ёшлилар, ёш болалар ва сурункали касали борлар учун айниқса хавфли бўлиши мумкинлиги айтиляпти.

Энг катта хавотир бактериали инфекция билан боғлиқ бўлиб, хасталик пневмонияга ўтиб кетиши мумкин. Қолаверса, минингит ва септик шокни ҳам юзага келтириши хавфи бор.  

Коронавирус ва гриппнинг қўшалоқ келиши эса янаям оғир оқибатларга сабаб бўлишига шубҳа йўқ. Грипп мавсуми коронавирус билан қўшилса, касалхоналар тўлиб кетиши мумкин,  деб ёзади Би-би-си.  

Ҳар икки касаллик тана ҳароратини кўтариши, йўтал, чарчоқ, мушаклар ва бош оғриғига сабаб бўлиши,  ич кетиш ва қайд қилиш кузатилишини ҳисобга олсак, бу симптомлар икки касалликни бир-биридан ажратиб ташҳис қўйишда қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.  

Айни пайтда Англияда грипп вакцинаси билан бепул эмлаш қуйидагиларга таклиф қилинмоқда:

👉 коронавирусдан сақланиши қатъий талаб қилинадиган хавф гуруҳига мансублар ва улар билан бирга яшовчилар;

👉 қандли диабети, юрак касаллиги, астмаси бўлганлар  

👉 ҳомиладор аёллар

👉 2 ёшдан катта бўлган мактабгача бўлган болалар;

👉 барча бошланғич, ўрта ва битирувчи синф ўқувчилари;

👉 аввал 65 ёшдан катталар, сўнг 50 ёшдан катталар;

👉 соғлиқни сақлаш ва парваришлаш соҳаси хизматчилари.

Шифокор ва ҳамширалардан пандемия вақтида эмлашни имкон қадар хавфсиз шароида ўтказиш учун чора кўриш сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар