Навоийлик ёшлар ҳам олий ўқув юртларига кириш учун тест синовларини муваффақиятли бошлади.
– Бу йил Навоий вилоятидан 58 минг 506 абитуриент тест синовларида иштирок этади. Имтиҳонлар Навоий шаҳридаги “Кимёгар” ва “Сўғдиёна” стадионларида ўтказилади. Ҳозирча бирорта абитуриентнинг тестдан четлатилиш ҳолати кузатилмади, – деди Давлат тест маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Нурхон Бекниёзов.
Эрта тонгдан вилоят ҳокими Қ.Турсунов ҳам белгиланган объектларда санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, кузатув камералари ўрнатилгани, умуман тест жараёнининг бориши билан танишди.






