АсосийJamiyat

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари таълим тизимида ишлашни маъқул кўрди

'Андижон вилояти ҳокими ўринбосари таълим тизимида ишлашни маъқул кўрди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Манзурахон Юнусова ишдан кетдими" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Унга кўра, М.Юнусова 2020 йилга қадар Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ҳозирги кунда ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.  

Давлатимиз томонидан таълим йўналишига берилаётган эътиборни инобатга олиб Сиёсий фанлар номзоди М.П.Юнусова кейинги фаолиятини таълим тизимида олиб боради, дейилади Матбуот хизмати хабарида.

 

    Бошқа янгиликлар