Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, 2 сентябрь санаси Биринчи Президент Хотираси куни сифатида нишонланади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқида Биринчи Президентимиз бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги асрий орзумизни амалда таъминлаган оламшумул воқеа эканини таъкидлади.
"Ўзархив" агентлиги Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивида сақланаётган фото ҳужжатлар асосида фото кўргазмани ҳавола этди.













































